FATTOHHON.COM
« Все новости
2 июль куни Россиянинг Челябинск шаҳрида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг Россия шаҳарлари бўйлаб бераётган навбатдаги жонли ижродаги концерт дастури бўлиб ўтди!
Концерт жуда кўтаринки руҳда бўлиб, мухлисларнинг қувончлари чексиз эди!
Улар шўх қўшиқларга берилиб рақсга ҳам тушишди.
Ўзбек диаспорасининг раҳбарлари санъаткорни “Челябинск шаҳрига хуш келибсиз” деб, қутлашиб, “бугун шаҳримизга “катта метеорит” эмас, балки “катта юлдуз” келди!” дея таърифлашди!
Концерт давомида Озодбек Назарбеков мухлислар сўраган қўшиқларни ҳам куйлаб берди.
![]()
![]()
Жумладан, санъаткорнинг янги қўшиқлари, она ҳақидаги таъсирли қўшиқлар, ҳамда Муҳриддин Холиқов репертуаридаги қўшиқлар, мухлислар талабларидан келиб чиқиб ижро қилинди.
![]()
Санъаткорнинг Юртимиз ҳақидаги энг чиройли қўшиқларидан бири “Беш кун кўрмасам бўлмас, хумори бор бу юртнинг...” қўшиғини юрт соғинчидаги мухлислар ҳам биргаликда куйлашди!
![]()
Юқори кайфиятда ўтган концертда мухлислардан баъзилари, ҳаттоки саҳнага чиқиб, санъаткорга миннатдорчилик билдириб, ўзларининг самимий тилакларини билдиришди.
Россия бўйлаб концертлардаги кейинги манзил Калининград!
![]()
Он-лайн репортажни амалга оширишдаги ёрдам учун журналист Дилбаҳор Худойбердиевага ва
Фотолар учун овоз режиссёри Эркинжон Файзиевга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()





