FATTOHHON.COM

« Все новости

НЕГА ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВНИНГ ТЕРМИЗДАГИ КОНЦЕРТИ ҚОЛДИРИЛДИ? АСЛИДА НИМА БЎЛГАНДИ? ЭНГ ҲАҚҚОНИЙ ФИКР КОНЦЕРТ ТАШКИЛОТЧИСИНИНГ ЎЗИДАН! 19.07.2014 01:02

foto (1)

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг Термиздаги концерти қолдирилишининг сабаби ҳақида, концерт ташкилотчисидан фикр олинди.

foto (3)

Фазлиддин Жалилов концерт ташкилотчиси: - Озодбек Назарбековнинг Сурхондарёдаги “Алпомиш” стадионида бўлиб ўтиши керак бўлган концертига, аслида 200 дона билет сотилган! Ҳамма тўловларни қонуний равишда амалга ошириб бўлгандим! Телевидениега концерт рекламаси учун 2 миллион сўм ҳам тўладим. Ҳамма нарса қилинган эди. Аммо, концертни ўзим қолдирдим! Сабаби, концертга 200 донадан ортиқ билет сотилмади! Одатда ҳеч бўлмаса, 1000 та ёки ундан сал ортиқ билетлар сотиларди. Концерт куни ҳам, 200-300 та билет сотиларди. Аммо, бу сафар негадир кун жуда иссиқлигиданми, рўза ойи бўлганигами, бу ҳолат, билет сотилмаслиги, шуларга боғлиқми ҳам, деб ўйладим! Ахир шундай иссиқда, 200 дона сотилган билет билан стадионда концерт қўйиб бўлмайди-ку! Шунча йиллардан бери Озодбек Назарбековнинг концертларини ҳамма жойларда ташкиллаштираман, доим билетлар жуда яхши сотилади, аммо бундай вазиятга ҳеч дуч келмагандим! Бундай ҳолат кузатилмаган! Сабаби, жуда иссиқ ва рўза ойи бўлганига бўлса керак, назаримда. Ҳар қаерларда ёзилган қандайдир гапларга келсак, “Назарбеков одамлар билан телефонлашиб турган, Тошкентдан учмаган” деган гапларнинг ҳаммаси асоссиз ва мутлақо ёлғон! Нотўғри маълумот! Чунки, мен ҳеч қачон пул масаласида Озодбек Назарбеков билан гаплашмаганман! Санъаткор ҳеч қачон ўзи менга қўнғироқ қилмаган! Бирор марта мендан билет сотилган-сотилмаганлиги ҳақида сўрамаган! У кишининг вазифаси, концертга келиб, саҳнага чиқиб, қўшиқ куйлаш бўлган! Концерт учун берилиши керак бўлган ҳамма пуллар, доим Озодбек Назарбековнинг продюсерига тўланади! Озодбек Назарбековни агар чақирганимда, 1 та томошабин бўлса ҳам, келиб қўшиқ айтар эди! Чунки, у кишининг табиати шундай, камтар, самимий, ҳақиқий инсон! Аммо, концертга мен маблағ сарфлайман, менинг ҳам ўз харажатларим бор! Шунинг учун, 200 та одамга бутун бошли стадионда, яна иссиқда санъаткорни чақириб концерт қўйишни ўзим ҳоҳламадим! Мен ўзим у кишининг продюсерига қўнғироқ қилиб, вазиятни тушунтириб, концертни қолдирганлигимни айтдим! Озодбек Назарбековнинг ўзи эса, бу вақтда Қаршида, йўлда эканини ҳам продюсеридан билдим. Ўзим концертни бошқа сафарга қолдирдим! Ҳокимият ва бошқа керакли жойларга, бу ҳақида хат ҳам топширгандим. Ўша концерт белгиланган кун, мен ўша стадион ёнида, ўша ерда эдим! Агар билет олганлардан кимдир келса, билет пуллари кассада муаммосиз қайтариб берилиши учун ҳам, ўзим ўша ерда тургандим. Концерт қолдирилгани учун ҳам, ҳеч ким келмади! Ҳеч қандай тўполон бўлгани ҳам йўқ! Ишонасизми, бирорта автобусни ҳам кўрмадим! Қани, ким ўша концертдан билет пулини қайтариб ололмади? Ахир 200 донагина билет сотилган! Агар ким билет пулини қайтариб олмаган бўлса, чиндан билет сотиб олган бўлса, марҳамат Сурхондарёнинг “Ўзбекнаво” бўлимига мурожаат қилиши мумкин. Билет пули тўлиқ қайтариб берилади! Ҳеч қандай автобусларда келинганию, “бир нарсалар бўлди”, дейишгани ҳаммаси ёлғон! Қани далил? Қани фотосуратлар? Бўлса кўрсатишсин! Мен ахир ўзим ўша ерда эдим! Бирорта автобусни ҳам, оломонни ҳам, жанжални ҳам кўрганим йўқ! Ахир, ўзи одам йиғилмаган жойда, қандай қилиб жанжал бўлиши мумкин?

Бугун 19 июль куни эса, соат 19.00 да Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл шаҳрида Озодбек Назарбековнинг концертини ташкиллаштирганмиз! Санъаткор бугун шу ерда концерт беради. Билетлар сотилган, концерт ўз вақтида бўлади! Мухлислар бемалол келишлари мумкин. Концертга марҳамат!

 

Ташкилотчининг сўзларини эшитиб, ўйлаб қоласан, баъзи бир қаламкашлар, бунча ғийбатга ўч бўлишмаса? Азбаройи ном чиқаришга шошганларидан, асл ҳақиқатни аниқлашни ҳам унутиб қўйишади, назаримда! Санъаткорнинг номини ёмонотлиққа чиқаришни бунча яхши кўришмаса-я?)))) Вазият бўлганида, ҳаммани бир маза қилиб, тўйиб ёмонлаб олай, дейишибди-да!))))) Менимча, журналист ва умуман инсон, ҳар бир вазиятга холис ёндошиши, ўйлаб иш қилиши керак. Шошма-шошарлик билан, “биринчи бўламан”, ном чиқараман деб, қўшиб-кўпиртириб, ёзиб ташлаш ғирт саводсизлик! Яъни ижодкорга хос бўлмаган хислат! Ижод бу бировнинг номига ёмон гапларни ағдариш эмас! Ҳеч ким бўлмай туриб, вазиятга тўғри ёндошмай, ичидаги аламларини чиқариб олиш учун, Халқ артистини асоссиз ёмонлаб, муҳокамага қўйиш, бу вазиятга нотўғри ёндошув! Бу ижод эмас, ғаламислик, кўролмасликдан бошқа нарса эмас, назаримда! Бировнинг шаънига бўлмағур гапларни ёзиш осон, лекин уни ҳамиша далиллар билан асослаб бериш керак, деб ўйлайман. Ахир Халқ артисти халққа керакли инсон-ку!

Саида Вахобова