FATTOHHON.COM

« Все новости

ҒОЛИБЛАРНИ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ! “ЯГОНАСАН МУҚАДДАС ВАТАН!” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ “ЎЗБЕКНАВО” ЭСТРАДА БИРЛАШМАСИ ТИЗИМИ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ! 08.08.2014 01:00

 foto (5)

“Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси тизими бўйича Республика босқичи иштирокчилари орасидан ғолибларни аниқлаш, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоблари профессор Темур Маҳмудов, Санъатшунослик фанлари доктори, профессор Рустам Абдуллаев, бастакор Баҳрулло Лутфуллаев, режиссёр Носир Отабоев, бастакор Алишер Расулов, Бастакорлар уюшмаси раиси ўринбосари Ҳабибулла Раҳимов, ҳамда Ўзбекистон Халқ артисти Мансур Тошматов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходимлари шоир Бобур Бобомурод, Ўзбекистон канали бош режиссёри Алишер Мадраҳимов, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси етакчи мутахассиси, масъул котиб Даврон Шералиевлардан иборат ҳакамлар ҳайъати аъзолари учун ҳам осон кечмади, назаримизда. Чунки, ҳар бир иштирокчи истеъдодли ва ҳар бир иштирокчи ўзига хос иқтидор эгаси эди.

Лекин, ҳакамлар ҳайъати ҳам, ўз навбатида иштирокчиларни холис баҳоладилар.

foto (10)

Тақдирлаш олдидан Ҳакамлар ҳайъати номидан Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби профессор Темур Маҳмудов сўзга чиқиб, кўрик-танлов, унинг мақсади, ҳамда ёш истеъдод эгаларини баҳолашдаги баҳс-мунозаралар ҳақида, ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ғолиблар номлари эълон қилинди!

Профессионал иштирокчилар бўйича:

foto (41)

1-ўрин: Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова (Тошкент шаҳри)

foto (48)

2-ўрин: “Элдидо” гуруҳи Элдор Хушвақтов, Дилниёз Ғаффоров, Достон Хушвақтов (Тошкент шаҳри)

foto (2)

2-ўрин: "Ёшлар" гуруҳи Дилмурод Қурбонов (Тошкент шаҳри)

foto (45)

3-ўрин:  Зилола Холтаджиева (Тошкент шаҳри)

foto (18)

3-ўрин:  Эркин Исмоилов (Бухоро вилояти)

foto (23)

3-ўрин:  Саъдулла Бадалов (Қашқадарё вилояти)

 Ҳаваскор иштирокчилар бўйича:

foto (9)

1-ўрин: Шерали Бекмуродов (Тошкент шаҳри)

foto (7)

2-ўрин:  Севинчой Рўзметова, Элёрбек Рўзметов (Хоразм вилояти)

foto (4)

2-ўрин:  Моҳизар Нуманжанова (Фарғона вилояти)

foto (36)

2-ўрин:  Самандар Абдуразиқов (Тошкент шаҳри)

foto (28)

3-ўрин:  Одина Абдуллаева, Ҳасанбой ва Ҳусанбоев Ботировлар (Наманган вилояти)

foto (11)

3-ўрин:  Усмонбек Ражапбоев (Қорақалпоғистон Республикаси)

foto (44)

3-ўрин:  Моҳира Абдуҳакимова (Тошкент шаҳри)

foto (14)

3-ўрин:  “Диёр” гуруҳи Юлдуз Назирова ва Жамол Муродов (Бухоро вилояти) ғолиб деб, топилдилар.

 foto (12)

 foto (6)

Ғолибларни тақдирлаш ва табриклаш учун саҳнага таклиф қилинган Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари-“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директори Баҳодир Аҳмедов, авваламбор Ҳакамлар ҳайъати бўлмиш устозларга миннатдорчилик билдирди.

 foto (7)

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари-“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директори Баҳодир Аҳмедов: - Муҳтарам Президентимизнинг қарори билан “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танлови, учта ижодкор: шоир, бастакор ва ижрочини мустаҳкам ҳамкорликда боғлаш, янги куй ва қўшиқларни яратиш учун хизмат қиладиган кўрик-танлов бўлиб, ўз шон-шуҳратини, Ўзбекистонимизга тараннум қилиб келмоқда. Республикамизда ўтаётган барча байрамлар, тадбирларимизда, мана шу кўрик-танлов иштирокчиларининг яхши куй-қўшиқлари, дастурлардан муносиб ўринларни эгаллади. Ўйлайманки, мана шу саҳнада ижро қилинган барча куй ва қўшиқлар ҳаммаси Давлат тадбирларида, катта-катта анжуманларда ўзининг муносиб ўрнини эгаллайди. Кўрик-танловда иштирок этаётган барча ёшларимизнинг келажаги порлоқ бўлсин! Кўрик-танловнинг барча иштирокчиларига мустаҳкам соғлик, ижодий баркамоллик тилайман! Тинч, фаровон юртимизда ҳамиша мана шундай байрамона кўрик-танловлар янада кўп бўлсин!

 foto (11)

Шундан сўнг, ғолиблар саҳнага таклиф этилиб, муносиб тақдирландилар.

Ғолибларга маълум маблағ миқдорида пул мукофотлари ҳам ажратилди. Ғолиблардан ташқари, барча иштирокчилар рағбатлантирувчи дипломлар билан тақдирландилар.

foto (12)IMG_5553_новый размер

Шунингдек, Ҳайъат аъзолари ҳам ташаккурномалар билан тақдирландилар.

foto (13)

foto (14)

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари-“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директори Баҳодир Аҳмедов ғолибларни яна бир бор самимий табриклади.

 foto (40)

foto (19)

Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси тизими бўйича Республика босқичи Профессионал иштирокчилар бўйича 1-ўрин эгаси:- Бу кўрик-танловдаги ғолиблик катта шараф! “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танлови йилдан йилга ривожланиб боряпти. Унда иштирок этиш истагидаги ижодкорлар сони  яна ҳам ошиб, кўпайиб боряпти. Йил давомида қилган энг яхши ижод намуналаримиздан куйлаган, энг яхши қўшиқларимизни бу кўрик-танловда куйлаб, баҳоланиш имкониятига эга бўламиз. Бевосита мана шу кўрик-танловда иштирок этиб, ўрин олганлар энг улуғ байрамимиз Мустақиллик айёмида иштирок этиш имконига эга бўладилар. Бугун мен ҳам, бу Кўрик-танловда иштирок этиб, янги қўшиқларимдан бирини ижро қилдим. Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф сўзи билан “Дунёларни қучди ўзбек деган ном” деб номланган янги қўшиғим. Ўйлайманки, мухлисларга манзур бўлди.

 foto (15)

“Диёр гуруҳи” “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси тизими бўйича Республика босқичи  Ҳаваскорлар бўйича 3-ўрин соҳиблари: -  Ҳозир жуда ҳам ҳаяжондамиз! 3-ўринни олган бўлсак ҳам, жуда хурсандмиз! Негаки, бу кўрик-танловда иштирок этишнинг ўзи катта масъулият, бахт! Бу тақдирланганлигимиз биз учун катта масъулият! Янада кўп ижод қилиб, яхши ижод намуналари билан келажакда янада яхши натижаларга эришиш ниятидамиз!


foto (17)  

Кўрик-танлов кўтаринки руҳиятда ўтди!

Бу Кўрик-танлов шу кунгача кўплаб иқтидор эгаларини кашф қилиб, уларнинг Ватан ҳақидаги энг гўзал қўшиқларини омма эътиборига тушишига сабаб бўлиб келмоқда. Ўйлаймизки, бугунги кўрик-танловнинг ёш иштирокчиларидан келгусида ўзбек санъати довруғини оламга ёядиган истеъдодли санъаткорлар етишиб чиқадилар. Кўрик-танловда янграган Ватанимиз ҳақидаги дилдан куйланган тароналар халқимиз кўнглидан жой олиб, яна кўп марталаб, тадбирлар, концертларда янграйди!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Фотолар учун Бобур Аҳмадалиевга миннатдорчилик билдирамиз.

 foto (16)

 foto (15)

foto (20)

foto (10) foto (18)