FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЯГОНАСАН, МУҚАДДАС ВАТАН!” РЕСПУБЛИКА КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ЯКУНИЙ БОСҚИЧИ ҚАНДАЙ ЎТДИ? 20.08.2014 17:18

foto (3)

Ҳар бир инсон ўз Ватанига бўлган меҳру муҳаббатини ўзига хос равишда намоён этади! Шу жумладан санъат аҳли ҳам ўзининг энг гўзал, энг таъсирли ва энг дилдан куйланган қўшиқларини Ватанимизга бағишлайдилар. Ўз Ватанингга меҳру муҳаббат, фахрланиб яшаш туйғуси, ҳар бир инсон, ҳар бир ижодкорнинг қалбида мужассам. Ватанни улуғлаш, уни таъсирли тароналарда талқин эта олиш, унга бўлган садоқатни тараннум этиш, ҳар бир ижодкордан етук санъатни талаб этади!

foto (3)

Энг улуғ ва энг азиз байрамимиз Мустақиллик айёми арафасида “Ягонасан, Муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг якуний босқичи 20 август куни пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида бўлиб ўтди.

foto (13)

Тадбирни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходимлари, олий тоифали сухандонлар Абдумўмин Ўтбосаров ҳамда, Дилдора Рустамовалар олиб боришди.

foto (23)

foto (24)

Якуний босқичда, танлов натижалари бўйича, Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, бастакор, Ҳайъат Раиси Ҳабибулла Раҳимов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Халқ шоири, Сирожиддин Сайид, Ўзбекистон Халқ артисти Муножот Йўлчиева, Ўзбекистон Халқ артисти Мансур Тошматов, Ўзбекистон Халқ артисти Аваз Ражабов, Ўзбекистон Халқ шоири Маҳмуд Тоир, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Ойдин Абдуллаева эса, Ҳайъат аъзолари бўлдилар. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ижодий бирлашмалар ва халқ ижодиётини ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси Фурқат Мусурмонқулов эса, Ҳайъат котиби бўлди.

Мазкур якуний босқичда, кўплаб Вазирликлар Республика босқичи ғолиблари иштирок этишди. Жумладан, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимининг Республика босқичи ғолиблари, Мудофаа вазирлиги тизимининг Республика босқичи ғолиблари, Ички ишлар вазирлиги тизимининг Республика босқичи ғолиблари, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси тизимининг Республика босқичи ғолиблари ва бошқалар.

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси тизимининг Республика босқичи ғолибларидан:

foto (8)

Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова -“Ватан” қўшиғи (“Дунёларни қучди ўзбек деган ном”), Муҳаммад Юсуф сўзи ва Сарвар Раҳматхўжаев мусиқаси билан,

foto (9)

“Элдидо” гуруҳи:- Элдор Хушвақтов, Дилниёз Ғаффоров, Достонбек Ҳакимов, “Ўзбек ўғли” қўшиғи, Иқбол Мирзо сўзи ва Алишер Расулов мусиқаси билан,

foto (11)

Зилола Холтожиева -“Ватандин яхши ёр бўлмас” қўшиғи, Эркин Воҳидов сўзи ва Замира Суюнова мусиқаси билан,

Дилмурод Қурбонов- “Элимнинг ёшлари” қўшиғи, Ҳалима Аҳмедова сўзи ва Дилшод Қурбонов мусиқаси билан,

Саъдулла Бадалов-“Ватан” қўшиғи, Ҳасан Қурбонов сўзи ва Саъдулла Бадалов мусиқаси билан,

Эркин Исмоилов – “Худо берган ўзбекка” қўшиғи, Бобур Бобомурод сўзи, Эркин Исмоилов мусиқаси билан,

Шерали Бекмуродов – “Ватан” қўшиғи, Бобур Бобомурод сўзи, Фарҳод Абдуллаев мусиқаси билан,

Севинчой Рўзметова ва Элёрбек Рўзметов – “Соғлом бола” қўшиғи, Комил Авазов сўзи, Авзал Ҳусанов мусиқаси билан,

Моҳизар Нуманжанова – “Кўзларимга тўтиё” қўшиғи, Зулфия Юнусова сўзи, Аваз Маллабоев мусиқаси билан,

Самандар Абдуразиқов – “Ўзбегим” қўшиғи, Тоир Муҳаммад сўзи,  Абдурашид Усмонов мусиқаси

Одинахон Абдуллаева, Ҳасанбой ва Ҳусанбой Ботировлар – “Биз буюк юрт фарзандларимиз” қўшиғи, Рислиғой Ҳотамова сўзи, Мусахон Нурматов мусиқаси,

Усмонбек Ражапбаев – “Ватаним” қўшиғи, Танел Қаллиев сўзи, Аджинияз Пахратдинов мусиқаси билан,

Моҳира Абдуҳакимова – “Ўзбегим” қўшиғи, Муҳаммад Юсуф сўзи, Азиз Абдуллаев мусиқаси билан,

“Диёр” гуруҳи: Юлдуз Назирова ва Жамол Муродовлар – “Диёрим” қўшиғи, Жамол Муродов сўзи, Аҳлиёр Азимов мусиқаси билан, иштирок этишди.

foto (1)

foto (2)

foto (22)

Якуний босқич иштирокчилари фахрий ёрлиқлар билан мукофотландилар.

foto (25)

Шунингдек, Ҳайъат аъзоларига ҳам ташаккурномалар топширилди.

foto (26)

Тадбир якунида сўз, Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, бастакор, Ҳайъат Раиси Ҳабибулла Раҳимовга берилди ва у барчани мазкур мусиқа байрами билан табриклаб, Ҳакамлар Ҳайъати ўз қарорини энг улуғ байрамимиз Мустақиллик айёми арафасида, барча ОАВ, Телевидение орқали эълон қилишларини, ҳамда ғолибларга тақдирлаш маросими ўтказилишини маълум қилиб, барча иштирокчиларга омад тилади.

foto (1)

Чиндан ҳам, иштирокчиларнинг истеъдоди, овози ва Ватан ҳақидаги қўшиқлари ҳаммани ҳайратлантира олди. Шунча истеъдодлар орасидан ғолибларни аниқлаш эса, катта масъулият ва жуда ҳам қийин эканлиги кўриниб турибди. Барча иштирокчиларга омад ёр бўлишига тилакдошмиз!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

 foto (4)

foto (2)

foto (21)

foto (20)

foto (19)

foto (17)

foto (16)

foto (15)

foto (14)

foto (6)

foto (5)

foto (4)

foto (3)

foto (2)

foto (1)