FATTOHHON.COM
« Все новости21 декабрь соат 18.00 да «Истиқлол» санъат саройида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ёшлар маданият ва санъат маркази ҳамда, қатор ташкилотлар ҳамкорлигида маданият, санъат, спорт, телевидение, радио каби соҳалар бўйича “Эътироф-2015” миллий мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
“Эътироф-2015” миллий мукофотига жорий йилда 23 номинацияда 69 та ўз соҳаларида етакчи бўлган ҳамюртларимиз саралаб олинди. Турли вазирлик, идора ва ташкилот, ижодий жамоалар қошида тузилган Кенгашларнинг тавсиясига кўра, ҳар бир номинация бўйича номзодларнинг тегишли ҳужжатлари Экспертлар кенгашига тақдим этилди. Улардан 23 нафарига 21 декабрь куни ўтказилган тақдирлаш маросимида мазкур мукофот топширилди.
Тақдирлаш маросими режиссёри “Эътироф” мукофоти совриндори Ҳайдарали Қосимов.
Тақдирлаш маросимини бошловчилар Жамшид Умрзоқов ва Нилуфар Сотиболдиева олиб боришди. Дастур Миллий Эстрада оркестри ҳамда Давлат Халқ Академик чолғулари оркестри ижросидаги “Оқ лолалар” мусиқаси билан бошланди.
Сўнг, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳолиқов, ҳамда “Ором” болалар ашула ва рақс ансамбли ижросида “Азиз юртим” қўшиғи янгради.
Миллий эстрада оркестри ҳамда, Давлат Халқ Академик чолғулари оркестри ижросидаги “Тароналар базми”дан сўнг, Ўзбекистон Халқ артисти Самандар Алимов “Ҳур қиз” операсидан ижро қилди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Кумуш Раззоқова ва “Ниҳол” мукофоти совриндори Ирода Дилроз ижросидаги “Салом муҳаббат” дуэти янгради.
Сўнг, илк совриндорлар тақдирланди.
“Йилнинг энг яхши театр актёри” – Феруз Бурхонов
“Йилнинг энг яхши театр актрисаси” – Шаҳло Темирова
“Йилнинг энг яхши киноактёри” – Шохрух Насимов (режиссёр ва актёр Ҳилол Насимовнинг ўғли)
“Йилнинг энг яхши киноактрисаси” – Юлдуз Ражабова (съёмкада бўлганлиги учун кела олмаганлиги айтиб ўтилди)
“Йилнинг энг яхши ёшлар дастурлари продюсери” – Бахтиёр Сафаров
“Энг яхши тарихий аёл образи” – Гулбаҳор Йўлдошева (Зулфияхоним образи учун)
Уларга мукофотларни Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари Фотиҳ Жалолов, ҳамда Ўзбекистон Халқ артисти Мирза Азизов топширишди.
“Йилнинг энг яхши ҳайкалтароши” – Жасвантбек Анназаров
“Йилнинг энг яхши ҳунарманди” – Жасур Жумаевларга эса, мукофотни Ўзбекистон Халқ рассоми Акмал Нуриддинов топширди.
Сўнг, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Элмурод Аҳмедов ва Фурқат Ашуралиевлар ижросида “Шўхи париваш” қўшиғи янгради.
Дастурни Ўзбекистон Халқ артистлари Абдуҳошим Исмоилов, Абдулаҳад Абдурашидов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдураҳмон Холтожиевлар ижросида “Ҳайронаман” мусиқаси давом эттирди.
Ўзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонова “Шайдоман” қўшиғини куйлади.
Навбатдаги номинациялар совриндорлари тақдирланди.
“Энг яхши радио бошловчи” – Иброҳим Аҳмедов (“Гранд” радиоси) бўлди.
“Энг яхши телерадиожурналисти”– Жамшид Умрзоқовга мукофотни Ўзбекистон Халқ артисти, сухандон Абдумўмин Ўтбосаров топширди.
Тақдирлаш маросимининг мусиқий қисми давом этиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон “Сени деб” қўшиғини куйлади.
Сўнг, хонанда Шохруххон ижросида “Юлдузлар” қўшиғи янгради.
“Ниҳол” ва “Эътироф” мукофотлари совриндори Улуғбек Раҳматуллаев,
ҳамда “Шуҳрат” медали соҳибаси Шахзода “Рашк”дуэтини куйлашди.
Сўнг, хонанда Акбар Атамуҳамедов ижросида “Шошиламан” қўшиғи янгради.
Спорт йўналиши бўйича мукофотларни Маданият ва спорт ишлари вазирининг Спорт ишлари бўйича 1-ўринбосари Мурод Бакиевич Алиев топширди.
“Йилнинг энг яхши спортчиси” – Дмитрий Шокин
“Йилнинг энг яхши спорт мураббийи”– Жалол Юсупов
“Спорт маликаси” – Диёра Келдиёрова
“Йил параолимпиячиси” – Ҳусниддин Норбеков
Сўнг, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон “Парвоз этай” қўшиғини куйлади.
“Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура ижросида “Сени севдим” қўшиғи янгради.
Хонанда Ботир Қодиров эса, “Севдим деб сени” қўшиғини куйлади.
Сўнг, Муниса Ризаева “Ёнар” қўшиғини ижро этди.
Хонанда, актёр ва режиссёр Жаҳонгир Позилжонов ижросида “Ўзбекистон” қўшиғи янгради.
“Эътибор” йўналишида –Нуриддин Ҳамроқулов миллий мукофотга муносиб деб топилди ва мукофотни ўғли Ойбек Ҳамроқулов қабул қилиб олди. Бу йўналишда мукофотни Ўзбекистон Халқ шоири Сирожиддин Саййид ва Ўзбекистон Халқ артисти Муножот Йўлчиева топширишди.
Мусиқий дастур давом этиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз “Рашк қиласанми?” қўшиғини куйлади.
Сўнг, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда “Хаёлим” қўшиғини куйлади.
Хонанда Баҳром Назаров ижросида “Пари-пари” қўшиғи янгради.
Сўнг, хонанда Жасур Умиров “Гўзалсан” қўшиғини куйлади.
“Санъатдаги хизматлари учун” мукофотини топширишга Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков таклиф этилди.
“Санъатдаги хизматлари учун” мукофотига, марҳум санъаткор Нуриддин Ҳайдаров муносиб топилиб, мукофот унинг ўғли Ҳожиакбар Ҳайдаровга топширилди.
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков марҳум устоз санъаткор Нуриддин Ҳайдаров ҳақида самимий фикрларини баён этиб ўтди. Сўнг, Ҳожиакбар Ҳайдаров отаси репертуаридан “Юр муҳаббат, кетдик бу ердан” қўшиғини ижро этди.
Навбатдаги совриндорларни тақдирлаш учун саҳнага Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директори Фарҳод Ўктамович Жўраев, ҳамда Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Кумуш Раззоқова таклиф этилдилар.
“Йилнинг энг яхши бастакори” – Ойдин Абдуллаева бўлди ва унга мукофотни, Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директори Фарҳод Ўктамович Жўраев топширди.
“Йилнинг энг яхши балетмейстери”- Чаросой Жўрабоевага мукофотни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Кумуш Раззоқова топширди.
“Йилнинг энг яхши рақс ижрочиси” – Дилором Мадраҳимовага мукофотни Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова топширди.
“Энг яхши опера хонандаси” – Ширин Маматовага мукофотни “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директори Фарҳод Ўктамович Жўраев топширди.
Тақдирлаш давом этиб,
“Йилнинг энг яхши гуруҳи, ансамбли, оркестри” – Ойбек ва Нигора, деб топилди.
“Йилнинг энг яхши эркак эстрада хонандаси” – Абдурашид Йўлдошевга мукофотни Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова топширди.
“Йилнинг энг яхши аёл эстрада хонандаси” – Малика Эгамбердиева бўлди ва унга мукофотни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Кумуш Раззоқова топширди.
Тақдирлаш маросимининг якунловчи мусиқий блогини Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова “Ёримга” қўшиғини куйлаб, давом эттирди.
Сўнг, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков янги “Кетаман дер” қўшиғини куйлади. (Бу қўшиқ 28 декабрь куни премьера бўлади!)
Тақдирлаш маросими якунида, Озодбек Назарбеков,
Гулсанам Мамазоитова ҳамда,
бошқа санъаткорлар ижросида “Ватан учун” қўшиғи янгради.
Мазкур мукофотга муносиб деб, топилган ҳамюртларимиз келгусида фидоийлик билан меҳнат қилиб, ўз соҳалари ривожига муносиб ҳиссаларини қўшишда давом этадилар, деган фикрдамиз.
Маданият, санъат, бадиий ижод, журналистика ва спорт соҳаларида фаолият юритаётган, мазкур соҳаларнинг ривожига ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган барча ҳамюртларимизни ҳар бирининг меҳнатлари, саъй-ҳаракатлари ҳамиша, эътирофга лойиқ, деб ўйлаймиз.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун фотограф Муҳаммадали Юнусбоевга миннатдорчилик билдирамиз