Шахсий ижод
« Все новости
"ОҚИБАТ-2: ИНСОН ҚАДРИ" ФИЛЬМИГА САУНДТРЕК ШЕЪРИ 21.07.2012 14:36
КАМОЛХЎЖА ижросида
Қалдирғочдек қайтмас бўлиб учиб кетдинг,
Бир лаҳзалик гўзал ҳаёт бериб кетдинг,
Нечун мени сенсизликка маҳкум этдинг?
Руҳинг излаб, бу дунёда сарсонаман...
Сенсиз ўтган ҳар бир оним ёлғон энди,
Сенсиз бахтга етишмоғим гумон энди,
Жисмим ерда, руҳим сенга ёндош энди
Туйғуларим таскин топмай ҳайронаман....
Оҳларим тингласа, тўлин ой куйгай,
Юлдуз ўз самосин титраб тарк этгай,
Қуёш ўз уфқидан бош олиб кетгай,
Cенсизликдан паноҳ излаб гирёнаман...
Яшаш шаҳдин кўзларингда олиб кетдинг,
Дарбадарлик йўлларига солиб кетдинг,
Умидсизлик алангасин ёқиб кетдинг,
Саҳролардан сароб излаб афсонаман...
Cаида Вахобова
Феруза Фаттохова
КАМОЛХЎЖА